Фарғона давлат университети – дунёнинг нуфузли “greenmetrics ui” халқаро рейтингида

    Таълим 7 декабр 2023 469

    Яқинда Индонезиянинг “UI Green Metric World University Ranking” халқаро рейтинг агентлиги томонидан бутун дунё олий таълим муассасалари бўйича жорий йил рейтинг натижалари эълон қилинди.

    Қувонарлиси, Фарғона давлат университети - халқаро “UI Green Metric World University Ranking” нуфузли рейтингида ТОП-1000 та олий таълим муассасалари қаторида барқарор ривожланаётган университет сифатида эътироф этилди ва дунё олийгоҳлари ичида 738-ўринни эгаллади.

    Бунда асосан Фарғона давлат университетининг сифатли таълим тизими ва инфратузилма, яшил энергиядан фойдаланиш даражаси, шунингдек, иқлим ўзгариши, сув муаммоси, транспорт соҳалари, фан ва тадқиқот йўналишларидаги фаолияти ўрганилиб, халқаро рейтинг агентлиги томонидан юқори баҳоланган.

    Маълумот учун, UI Green Metric World University Ranking - 2010 йилда “Universitas Indonesia” томонидан ташкил этилган яшил кампус ва экологик барқарорлик рейтингидир. Мазкур танлов “Universitas Indonesia” томонидан ўтказиладиган жаҳон даражасидаги олий ўқув юртлари рейтинги бўлиб, 6 мезон бўйича 39 кўрсаткич орқали университетларнинг экологик мажбуриятлари ва ташаббуслари натижаларини шаффоф аниқлашга қаратилган. Демак, UI Green Metric World University Ranking – "яшил" университетларнинг глобал рейтинги ҳисобланади.

    Айтиш керакки, ФарДУнинг бу муваффақияти моҳиятида - Муҳтарам Президентимиз ташаббускорлигида мамлакатимизда жадал тус олган “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси ва мусаффо дунё тақдирига зиё аҳлининг даҳлдорлик масъулияти мужассамдир.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Канаданинг Халқаро ютуқлар тадқиқот маркази (International Achiyevements Research Center – “IARС” ) рейтингида ФарДУ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов “Йил ректори – 2023” номинацияси соҳиби ва Фарғона давлат университети - “Йил университети – 2023” халқаро танлови ғолиби деб эълон қилинган эди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates