Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 18 август куни фуқаролар Ш.Р. ҳамда М.П.лар биргаликда, маст ҳолда С.Темур кўчасидаги "Озиқ-овқат" дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтишганда, Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уришиб, тан жароҳати етказган.
Шунингдек, ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларга зарар етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноят кодексининг 277 моддаси 2 қисми "Б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.