Спорт майдончаларидан бирида кундузи 30 метрли кратер пайдо бўлиб, гувоҳлар кўз ўнгида чироқ устунини ютиб юборди. У бутунлай ер остига тушиб кетиб, изидан чанг кўтарилди. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Расмийларнинг таъкидлашича, кратернинг юзага келишига катта чуқурликдаги коннинг ўпирилиши сабаб бўлди. Маълум бўлишича, спорт майдончаси остидаги чуқурликда New Frontier Materials компаниясига тегишли оҳактош кони бор.
Чуқурлик Гордон Мур боғи ҳудудида юзага келди. Атиги беш йил аввал паркни ободонлаштириш учун 5 000 000 доллар сармоя киритилганди. Ҳозирда мавжуд вазият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва унинг асл сабаблари аниқланмоқда. Мутахассислар кон ва ўрани текширмоқда ва уни таъмирлаш ишларини олиб боряпти. Эҳтимол, оҳактош қазиб олишга ихтисослашган компания ўз маблағлари ҳисобидан спорт майдончасини қайта тиклаш учун тўловларни амалга ошириши мумкин, деб хабар беради techcult.ru.