Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 3 июль куни тушдан кейин соат 13:54 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2 тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушди.
Хабарга асосан ёнғин содир бўлган жойга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилди. Ёнғин соат 14:25 да ўраб олиниб, соат 14:47 да буткул ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.