Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборилди

    Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокимлигининг қарори қонунийлиги фаолларнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар орқали "Қувасой шаҳридаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларига тайёр овқат етказиб бериш ҳуқуқини ҳеч қандай танлов ёки тендерсиз айнан битта тадбиркорга тақдим этилганлиги" юзасидан Вилоят ҳокимлигининг 2024 йил 25 июлдаги қарори қонунийлиги кенг жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 22 моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақиқланган нормаларни инобатга олган ҳолда ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида қарорни бекор қилиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма хати юборилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates