Бу ҳақда вилоят губернатори Андрей Бочаров маълум қилди.
“Гремячая – Котельниково участкасининг қўриқланмайдиган ўтиш жойида 491-сонли Қозон – Адлер поезди юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 та вагондан 9 та вагон ва электровоз рельсдан чиқиб кетди. Поездда 812 киши бўлган. Ҳозирда жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда. Воқеа жойида барча фавқулодда хизматлар ишлаяпти. Тезкор штаб тузилди”, дея вилоят губернаторининг сўзларидан иқтибос келтиради вилоят ҳокимлигининг Telegram-канали.
Фавқулодда вазият муносабати билан вилоят раҳбари тезкор йиғилиш ўтказди. Қайд этилишича, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, вазият вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинган, деб хабар беради tass.ru.
Эвакуация қилинган йўловчилар иккита ижтимоий муассасага жойлаштирилади, деб хабар қилди Котельниковский тумани маъмурияти матбуот хизмати.