Сирдарёда ноқонуний дарахт кесганлар озодликдан маҳрум қилинди

    Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Б. Х" фермер хўжалиги раҳбари ва унинг 2 шериги 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга зид равишда кесиб, сотиб юборган. Оқибатда табиатга 1,4 млрд сўмдан ортиқ зарар етган

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Б. Х" фермер хўжалиги раҳбари М.А шериклари А.А ва К.З лар билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойиларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб сотиб юборганлиги ҳолати аниқланиб, Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 198 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 464 сонли қарори 4 иловасига асосан ҳисобланганда, зарар миқдори 1.459.144 минг сўмни ташкил этган.

    Судда M.A, А.А ва К.З ларнинг Сайхунобод тумани "Б. Х" фермер хўжалигига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиб сотиб юборганлиги ҳолати ўз исботини топиб, Суднинг ҳукми билан ҳар учала жавобгарларга нисбатан адолатли ҳукм чиқарилиши таъминланган бўлиб, улардан тегишли тартибда табиатга етказилган 1.459.144 минг сўмлик зарар Сирдарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ундирилиши белгиланган.

    Шунингдек, ҳар учала судланувчиларга нисбатан 2 йилдан Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил колонияларга ўташи белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates