Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида KNAUFнинг янги заводи фойдаланишга топширилди

    Дунёдаги йирик гипс асосидаги қурилиш материллари ишлаб чиқарувчи янги тармоқ Фарғона иқтисодиётида янги имконият эшикларини очади.

    Замонавий корхона немис технология ва юқори экологик стандартларга мувофиқ ҳар йили аъло сифатли 17 миллион квадрат метр гипс қурилиш плиталари ва 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаради.

    Маҳсулотнинг асосий қисми маҳаллий хомашёлардан тайёрланади. Масалан, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бирламчи гипс тоши маҳаллий конлардан олинади. Айни кунда бу йўналишда 20 ортиқ пудратчи ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Бу маҳсулот сифатини ошириш билан бирга, таннархини камайтириш имкониятини бермоқда.

    Янги корхона қурлиши учун 18 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этилди, 80 та янги иш ўрни яратилди.

    Компания, нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш, балки малакали қадрлар тайёрлаш, замонавий ўқув воситалари билан таъминлаш ишларида ҳам кўмаклашади.

    — Биз Ўзбекистонинг жадал ривожланаётганлигини хайрат билан кузатяпмиз, — дейди KNAUF гуруҳининг бошқарувчи ҳамкори Уве Кностер. — Айниқса, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имконият ва имтиёзлар соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси бизга мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва аҳолиси фаровонлигининг ўсишига бўлган ишончни оширмоқда. Фарғона водийсида ягона бўлган ишлаб чиқариш корхонаси маҳаллий ва халқаро бозорни харидоргир бўлган юқори сифатли маҳсулот билан таъминлайди.

    Ишлаб чиқариш мажмуасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон – Германия ишбилармонлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар истиқболлари хусусида фикр алмашишди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Орипов, Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров иштирок этди.

    Расулжон КАМОЛОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates