Фарғона водийси истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш имконияти қўшимча 250 мва қувватга оширилди

    Энергетика 20 октябр 2020 2675

    Фарғона вилоятидаги «Ўзгариш» подстанциясига қўшимча юқори қувватли автотрансформатор ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.

    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Фарғона магистраль электр тармоқлари» филиали 220–500 кВли 7 та юқори кучланишли подстанциялар ҳамда умумий узунлиги 601 122 километр бўлган 220–500 кВли ҳаво линияларига хизмат кўрсатади.

    Бу Фарғона водийси аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари, шу билан бирга ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини кафолатлаш борасида муҳим ўрин эгаллайди.

    Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Товуш» МФЙ, Янги ҳаёт қишлоғи манзилида жойлашган 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида «Жаҳон банки иштирокида магистраль электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 250 000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторини 220 кВ, 110 кВ ҳамда 10 кВ кучланишга эга бўлган ячейкалари билан бирга янгидан қуриш ҳисобига АТ-3 — қўшимча юқори қувватли автотрансформаторни ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланди.

    17 октябрда қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари тўлиқ якунланиб, муҳандислик талабларига мувофиқ тасдиқланган ишга қўйиш дастурига мувофиқ, автотрансформатор 72 соат давом этадиган синов режими асосида ишга қўйилди. Бажарилган ишларнинг якунига кўра 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида электр энергияси қувватини ўтказиш имконияти қўшимча 250 МВА ҳисобига ортди.

    Маълумот ўрнида, «Ўзгариш» подстанцияси орқали Қўқон шаҳри ва Қўқон эркин иқтисодий зонаси, шунингдек, вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара, Бувайда, Учкўприк, Бағдод, Риштон ва Сўх туманларида жойлашган истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб берилади.

    Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates