Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    Хавфсизлик 26 июн 2025 426

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан фуқароларни ноқонуний тарзда чет элга юбориш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “E.V.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни Англия давлатига ишга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, терговга қадар текширув давомида МЧЖ раҳбари Ж.Р. 7 нафар фуқарони чет давлатга ишга юбориши эвазига жами 10 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 114,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates