Фарғонада манзарали дарахтлар қўпориб кетилди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги "Андархон" чегара пости ёнида ноқонуний дарахтлар кесилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Табиат ресурслари бошқармаси муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, Бешариқ тумани "Андархон" чегара пости ёнида манзарали 3 туп тол ҳамда 9 туп арча дарахти номаълум шахслар томонидан ноқонуний равишда илдиз қисмидан қўпориб ташлангани ва ўсимлик дунёсига 99 миллион 575 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.

    "Ҳозирда ҳуқуқбузарлар шахсига ойдинлик киритиш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилди", дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates