Фарғонада тиббиёт ходимини калтаклаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида тиббиёт ходимининг калаклангани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

    Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Риштон тумани Оқтомир МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси 1942 йилда туғилган Т.Ғ. нинг соғлиги ёмонлашганлигини маълум қилган.

    Тез ёрдам ходимлари Т.Т. нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилганлиги сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтларида бемор Т.Ғ. вафот этган.

    Отасининг вафот этганлигидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х.лар тез ёрдам ходими Б.З. ни уриб, унга тан жароҳати етказишган.

    "Ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилган хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates