Илгари ушбу хизматдан фақатгина Тошкент шаҳри аҳолиси фойдаланиши мумкин эди. Ушбу хизмат кўчиб ўтиш ёки дўкондан янги диван, таъмирлаш учун қурилиш материаллари, болалар майдончаси ускуналарини олиб келишда керак бўлади.
Фарғонада «Юк ташиш» тарифи бўйича саёҳатлар нархи 58 000 сўмдан бошланади. У нарсаларни юклаш учун 10 дақиқа, саёҳатнинг дастлабки 20 дақиқаси ва 10 километри, шунингдек, тушириш учун 10 дақиқани ўз ичига олади. Саёҳат нархи олдиндан маълум - шунчаки иловага борар манзилни киритиш кифоя. У соат билан эмас, дақиқа билан ҳисобланади. Шу сабабли, фойдаланувчилар фақат етказиб бериш учун тўловни амалга оширади.
Юк машинаси билан биргаликда сиз оғир юкларни ташишда ёрдам бериш учун юк кўтарувчини чақиришингиз мумкин. Ушбу параметр саёҳат «истаклар» рўйхатида мавжуд ва у учун қўшимча ҳақ олинади. Шу билан бирга, салонда ҳар доим йўловчи ўриндиғи мавжуд бўлиб, фойдаланувчи ўз нарсаларига ҳамроҳ бўлиши мумкин.
Сиғимли автомобиллар буюртмалар учун «Юк ташиш» тарифида келади. Масалан, Газель Next, Mercedes Sprinter, шунингдек, кичик фургон юк машиналари - Lada Largus, Renault Cango ва Lada Granta-фургон. Кичкина кузовли автомобиллар учун юк бўлинмаларининг минимал ҳажми баландлиги 90 сантиметр, кенглиги 100 ва узунлиги 170 ни ташкил қилади. Ўрта кузовли транспорт воситалари учун: баландлиги 150 сантиметр, кенглиги 130 ва узунлиги 260 сантиметр. Катта кузовли автомобиллар учун: баландлиги 180 сантиметр, кенглиги 180 ва узунлиги 380. Микроавтобусда кўплаб нарсали қутилар, ўрта ўлчамдаги диван, велосипед ва печка сиғиши мумкин. Ягона чеклов, ҳар бир нарсанинг вазни 30 килограммдан ошмаслиги керак.
Yandex Go (собиқ Yandex.Тахи) бир вақтнинг ўзида бир нечта Yandex хизматларининг имкониятларини ўзида мужассам этган: тез таксига буюртма бериш, озиқ-овқат етказиб бериш, нарсаларни жўнатиш, юк ташиш ва жамоат транспорти жадвали. Ҳаммаси биргаликда битта иловада бўлгани, фойдаланувчиларга шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни тезда ҳал қилиш имконини беради. Бепул илова iOS ва Android учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.









