Одинахон Юлдашева Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси.
Одинахон Йўлдошеванинг ўқувчилари ҳар йилги фан олимпиадаларида вилоят ва Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритиб келади.
Жорий йилда у камдан-кам қайд этиладиган натижага эришди: Унинг 9-10-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.
Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқдилдан ёндашиши сабаб бўлган.