Фарзанди гул сўрагани учун уни ҳақоратлаб, уришган она реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилди

    Ижтимоий ҳаёт 24 ноябр 2023 1064

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тармоқларда тарқалган — вояга етмаган фарзанди гул дўконидан гул сўраган вақтида уни ҳақоратлаб, уришиб, дўкондан олиб чиққан она акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида она В.А. турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги, доимий иш жойига эга эмаслиги аниқланган.

    Ҳозирда фуқаро В.А аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган, қизи В.И эса Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан унинг руҳий ҳолатини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

    Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ва «Ижтимоий иш» очилган бўлиб, оиланинг оғир вазиятга тушганлик сабаблари тўлиқ ўрганилади ва болани мактабда таълим олиши юзасидан амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates