Аввалроқ 140 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Энг кўп ўлим ҳолатлари марказий Себу оролида қайд этилган бўлиб, у ерда тўфон 139 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Мамлакат бўйлаб тўқсон олти киши жароҳат олган ва яна 135 киши бедарак йўқолган. Умуман олганда, тўфон мамлакат бўйлаб саккизта ҳудуддаги 2,2 миллиондан ортиқ филиппинликларга таъсир кўрсатди, бу эса бир неча юз минг фуқарони уйларини тарк этишга мажбур қилди, деб хабар берди tass.ru.
Agence France-Presse хабарига кўра, Себу оролидаги шаҳарлар тўфон таъсирига учради, кўчалар кучли ёмғирлар туфайли сув остида қолди. 53 та шаҳарчада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Филиппин Президенти кичик Фердинанд Маркос кейинчалик миллий фалокат эълон қилди.









