Фуқаролик мудофааси бошқармаси минтақавий директори Эднар Даянгирангнинг маълум қилишича, Филиппин қирғоқлари яқинида юз берган зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Филиппин вулқонология ва сейсмология институтининг (PHIVOLCS) янгиланган маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,4 ни ташкил қилган.
“Мен ҳозиргина шаҳар ҳокими билан гаплашдим, у зилзиланинг биринчи қурбонини тасдиқлади”, деди Даянгиранг маҳаллий Inquirer газетасига.
Унинг қайд этишича, Минданао оролидаги Шарқий Давао вилоятидаги Калапаган тоғли қишлоғида яшовчи фуқаро бетон блоклар қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳудудда битта уй ҳам қулаб тушган.
Зилзила туфайли минтақанинг бир қанча шаҳарларида мактаблар фаолияти тўхтатилди. Бинога зарар етказилгани хабар қилинган. Цунами хавфи туфайли эвакуация қилинди, деб хабар берди ria.ru.









