Финляндиялик ўқитувчи Зарафшондаги мактабда дарс бермоқда

    Президентимизнинг мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни, хусусан, Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича белгилаб берган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ушбу давлат билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

    Хусусан, икки томонлама ҳамкорлик натижаси ўлароқ, Зарафшон шаҳридаги 1-мактабда финляндиялик ўқитувчи Элиса Миляна Ладенперага хоним 15 нафар ўқувчига фин тилидан сабоқ бермоқда.

    Шу йилнинг 10 апрель куни Зарафшон шаҳрида бўлган финляндиялик инвесторлар ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари мактабдаги фин тили дарсини кузатди ва ўқувчиларнинг жараён бўйича фикрлари билан қизиқди.

    Ушбу ўқувчилар келгусида академик лицейдаги таълимни Финляндияда давом эттириш имкониятига эга бўлади.

    Эслатиб ўтамиз: ўтган йилнинг 17 декабрида Финляндиянинг Лаппеенранта шаҳри ва Навоий вилояти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Унга кўра, Навоий вилоятидан 9-синф битирувчи ўқувчилари Лаппеенранта шаҳрида 3 йил ўқиш имкониятига бўлади.

    Финляндия томони ҳар бир ўқувчининг мамлакатда яшаши, овқатланиши ва ўқиши учун грант ажратади. Шунингдек, 2021 йил март ойидан Зарафшонда фин тилини хорижий тил сифатида ўқитиш учун финляндиялик ўқитувчилар фаолият бошлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates