Бундан ташқари, режиссорлар Музаффархон Эркинов ("Абдулла Орипов", бадиий фильм) ва Шуҳрат Маҳмудов ("Менинг доирам", ҳужжатли филм) "Коркут ота" кинофестивалининг "Энг яхши ссенарий" ҳамда "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинациялари бўйича тақдирланди.
Ҳар йили Туркияда ўтказилиб келинаётган кинофестивал бу йил Озарбайжонда ташкил этилди. Фестивал ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, "Коркут ота" кинофестивали эндиликда туркий давлатларнинг ҳар бирида ўтказилади.
“Коркут ота” аслида Халқаро туркий тилли мамлакатлар кинофестивали бўлиб, бу турк дунёси мамлакатлари тарихидаги биринчи кинофестивал бўлганлиги билан аҳамиятли. У IХ-Х асрларда Сирдарё соҳилидаги даштларда яшаб ўтган ўғуз туркларининг машҳур шоири, бахшиси Қўрқут ота (Деде Коркут) шарафига номланган. Қўрқут ота қадим мусиқий асбоб — қўбизнинг ихтирочиси ҳам саналади.