Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумот берди.
Таъкидланишича, мостдан тушиб кетгани айтилаётган автобус Жамиятнинг “4-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “Мерcедес-бенз” русумли автобус ҳисобланиб, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан махсус суратга олинаётган ўткир сюжетли “Уч қаҳрамон” фильмининг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган саҳналаштирилган ҳолат ҳисобланади.
Шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ҳудуд йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан назоратга олинганлигини ҳамда суратга олиш жараёнида ҳеч бир фуқаро жабрланмагани маълум қилинган.
"Ижтимоий тармоқ фаолларидан ушбу ҳолатни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.