Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарихимиз бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.
Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.
Шунингдек, хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаб, барча телеканаллар, ижтимоий тармоқлар ва экранларда мунтазам кўрсатиб бориш муҳимлиги таъкидланди.