Профессионал дубляж мактаби иш бошлади

    Ҳозирда мазкур студияда кўп овозли дубляж жараёнлари амалга ошириляпти. Эндиликда Кинематография агентлиги томонидан суратга олинадиган фильмларни ҳам овозлаштириш ишлари ушбу масканда амалга ошириш имконияти бўлади.

    Ўзбек дубляжи бир вақтлар жуда юқори даражада бўлган. Қайсидир маънода телетомошабинлар ҳар қандай хорижий филмни мароқ билан томоша қиларди.

    Сабаби фильмлар тўлиқ синхрон тарзда дубляж қилинар ва ҳар бир персонажга айнан бир киши овоз берган. Кейинчалик “эски дубляж мактаби” дарс кетгандек бўлди, янгича тизимда овозлаштириш жараёнларига ўтилди. Кўплаб кино ихлосмандлари эса ўша дубляж мактабининг ишларини ҳамон қўмсаб келишаётгани ҳам бор гап.

    Кинематография агентлиги ташаббуси билан Кинематографияни ривожлантириш маркази қошида айнан “эски дубляж мактаби” анъаналарини давом эттирадиган дубляж мактаби, шу билан бирга студия ташкил этилди. Унга ўзбек дубляжининг тирик афсонаси, дубляж актрисаси Мукамбар Раҳимова раҳбарлик қилмоқда.

    Ҳозирда мазкур студияда кўп овозли дубляж жараёнлари амалга оширилаяпти. Эндиликда Кинематография агентлиги томонидан суратга олинадиган фильмларни ҳам овозлаштириш ишлари ушбу масканда амалга ошириш имконияти бўлади.

    Бундан ташқари, дубляж соҳасига қизиқувчилар дубляж мактабига ташриф буюриши ва бир қатор профессионал дубляж усталаридан соҳа сир-асрорларини ўрганиши мумкин бўлади. Ушбу ислоҳотлар кинонинг муҳим бир бўлаги ҳисобланган дубляж санъати ривожига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказса ажаб эмас.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates