Ўзбекистон Кинематография агентлигидан хабар беришларича, “Инсон” ҳужжатли фильмлар туркумида Янги Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида турли соҳаларда бўлаётган ўзгаришлар ўз аксини топган. Фильм қаҳрамонлари ҳам турли соҳаларда ишлаётган ватандошларимиздир. Уларнинг фикр-мулоҳазалари орқали ислоҳотлар мазмун-моҳияти, Учинчи Ренессанc пойдевори қандай қўйилаётгани очиб берилади.
Фурқат Усмонов режиссёрлигида суратга олинган ушбу фильм Россияда ўтказилган XXXII “Золотой Витязь” халқаро кинофорумида ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Спектр” студияси томонидан операторлар Жаҳонгир Ибрагимов, Азизбек Норматов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, бош продюсер Фирдавс Абдуҳолиқовлардан иборат ижодий гуруҳ билан ҳамкорликда суратга олинган.
Зуҳра МЕЛИБОЕВА,
талаба