Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Ургутда икки фуқаро бошқа шахсларни 22 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилишиб, олдиндан 15 400 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.А. ва С.М. фуқаролар А.Н. ва Б.Т.нинг ишончига кириб, уларни 22 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилишиб, олдиндан 15 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига Литва давлатига ишга бориши учун ҳужжатларини расмийлаштириб, виза олиб беришини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Ш. ва Н.Б. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Корея давлатига 6 ойлик мавсумий ишга юборишлари эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаролар Б.Д. ва С.Д.ни Туркия давлатига боришлари учун танишлари орқали депортини ечиб, виза олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates