Бу ҳақда 28 январь куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро маълум қилди.
Бу масала АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ҳудудни аннексия қилиш ҳақидаги такрорий баёнотлари фонида кўтарилган.
Унинг аниқлик киритишича, Европа Иттифоқи чегаралари муҳокама қилинадиган мавзу эмас. Барронинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи билан можародан ҳеч ким манфаатдор эмас.
Унинг қўшимча қилишича, Франция Дания Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан бирдамлик сўраса, уни қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради iz.ru.