баннер
17 апр 2025
00:04

    Францияда “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон – Франция кўприги” мавзусида қўшма конференция бўлиб ўтди

    Шу йилнинг 10 март куни Франциянинг Париж шаҳрида “Илм-фан ва таълим: Ўзбекистон – Франция кўприги” мавзусидаги қўшма конференция ўтказилди.

    Қайд этилишича, конференцияда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Франция Республикаси Олий таълим ва тадқиқотлар вазири Филипп Батист, шунингдек, Франция ва Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирок этди.

    Тадбир доирасида қўшма таълим дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар алмашинувини кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ олийгоҳлараро шартномалар имзоланди.

    Куннинг биринчи ярмида Париждаги Тадқиқотчилар ва талабалар шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган IV “Science NEXT: ёш олимлар нетворкинги“ тадбири бўлиб ўтди. Ушбу форумда Ўзбекистон ва Франциядан ёш олимлар, стартапчилар, ихтирочилар ҳамда илмий ва инновацион соҳадаги етакчи мутахассислар иштирок этди.

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда ёш олимлар ва тадқиқотчиларга яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Франциянинг Париж халқаро университет шаҳарчасидаги Ил-де-Франс ижодий уйи директори Франческо Торрини ўз тақдимотини ўтказди.

    Шунингдек, форум доирасида Ёшлар академияси раҳбари Акбархон Собирхонов “Ўзбекистонда ёш олимлар, ихтирочилар ва инноваторларга яратилган имкониятлар” мавзусида тақдимот қилиб, бугунги кунда ёш олимларга ажратилган грантлар, илмий лойиҳалар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Ёшлар академияси фаолияти ҳақида видеоролик тақдим этилди.

    Тадбир якунида Ўзбекистон ва Франция ёш олимлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди, шунингдек, Ўзбекистонлик ёш олим-ватандошларни Ёшлар академиясига аъзоликка қабул қилиш маросими ўтказилди.

    Куннинг иккинчи ярмида эса Париж шаҳридаги “InterContinental Paris — Le Grand” меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги таълим, фан ва инновация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди ва унда Франция ҳамда Ўзбекистоннинг таълим, фан, инновация соҳаларидаги етакчи мутахассислар, ректорлар, тадқиқотчилар ҳамда нуфузли университетлар вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги видеороликнинг намойишидан сўнг, тадбирнинг ялпи мажлиси бошланди.

    Франция Республикаси Миллий таълим, олий таълим ва тадқиқотлар вазирлигининг олий таълим ва тадқиқотлар вазири Филипп Батист, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Нодир Ганиев ҳамда Франция Республикасининг Ўзбекистондаги таълим бўйича минтақавий атташеси Серж Беллини ўз нутқлари билан конференцияни очиб берди.

    Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида учта йўналиш бўйича сессиялар ўтказилди:

    • “Ўзбек-Француз университети“ мавзусидаги сессияда Ўзбекистон ва Франция университетлари ўртасида таълим ва маданий ҳамкорликнинг стратегик истиқболлари муҳокама қилинди.
    • “Илмий-техник ҳамкорлик“ мавзусидаги сессияда инновацион таълим, ижтимоий-гуманитар фанлар ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
    • “Маданий мерос ва туризм“ мавзусидаги сессияда Франция ва Ўзбекистоннинг мода саноати, тарихий меросни асраш ва ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

    Тадбир якунида “Ўзбек модаси: анъаналар ва илҳом чўққилари” номли миллий либослар намойиши ташкил этилди. Ушбу халқаро конференция Ўзбекистон ва Франция ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech