баннер
30 мар 2025
03:45

    Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринга лойиқ топилди

    АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида “TMS Annual meeting-2025” жаҳон конференцияси ташкил этилди. Унда аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар бўйича дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари, корхоналар ва таълим даргоҳларидан 4000 нафардан ортиқ олимлар иштирок этди.

    Анжуманда Ўзбекистон жамоаси ҳам "Юқори энтропияли қотишмаларнинг микроструктураси ва механик хоссаларига турли иссиқликдаги тоблаш (аннеалинг) давомийликларининг таъсири чуқур таҳлили" мавзусида илмий иш билан иштирок этди.

    Тадқиқот замонавий материалшунослик йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим таклиф қилгани учун халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

    Маълумот учун, ушбу тадбирда ўз илмий кашфиёти билан иштирок этган техника фанлари доктори, профессор Элёржон Жумаев, дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари жумладан, "Hyundai Motors", "Samsung", "NASA" va "Oak Ridge" миллий лабораториялари лойиҳаларида фаолият юритган ёш ўзбек олимидир. У 350 дан ортиқ янги турдаги материалларни кашф қилган, 7 тадан ортиқ халқаро патент ва 16 дан зиёд дунёнинг етакчи журналларида илмий мақолалари чоп этилган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech