Қайд этилишича, Самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига 5 марта Аирбус А350 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
"CMA CGM Air Cargo" штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик француз юк авиакомпанияси, 2021 йилда "CMA CGM" транспорт гуруҳининг авиация шубаси сифатида яратилган.