Музокараларда «Total Energies» компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳамда аввал олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар нефть-кимё саноати соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллашга келишдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.