Француз тили дарсликлари юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилинмоқда

    Маълумки, Франциянинг Hachette Livre Group гуруҳи томонидан умумий ўрта таълим мактаблари учун ишлаб чиқилган француз тили (1-4-синфлари учун — “Passe-Passe”, 5-9-синфлари учун — “Décibel”, 10-11-синфлари учун — “L'atelier”) дарслик мажмуалари 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб юртимиз умумтаълим мактабларида кенг жорий қилинмоқда.

    Бугун пойтахтимиздаги Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда мазкур дарсликлардан самарали фойдаланиш, уларни дарс жараёнига тўғри интеграция қилиш ва халқаро француз тилини ўргатиш бўйича методларни ўрганишга қаратилган ўқув тренинг бошланди.

    Тренинг машғулотларига мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жалб қилинган 50 дан ортиқ фрунцуз тили ўқитувчилари жалб қилинган бўлиб, француз мутахассислари томонидан уларга дарсликларнинг муҳим жиҳатлари, уни ўқув жараёнларида қўллай олишнинг муҳим жиҳатлари ўргатилмоқда.

    Тренинг жараёнлари жорий йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.

    Маълумот учун: ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйича 705 та мактабдаги 1268 нафар француз тили ўқитувчилари 150 минг нафардан ортиқ ўқувчиларга француз тилини ўргатиб келишмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates