Нима учун янги дарсликлар тест синовларига тайёрланиш учун тавсия этилмаган?

    Таълим 1 декабр 2022 806

    Давлат тест маркази томонидан ушбу саволга жавоб берилди.

    2022 йил 28 октябрь куни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати жойлаштирилди.

    Унда 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар келтирилмаган.

    Маълумки, ҳар бир тест топшириғи давлат таълим стандартларига ва ўқув режадаги фан дастурларига мос бўлиши лозим.

    Тестология асосларига кўра саралаш имтиҳонларида қўлланадиган тест топшириқлари синалувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ўқув дастурлари асосида шакллантирилиши мумкин эмас.

    Қайд этиш керакки, умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида битирадиган ўқувчилар 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган янги дарсликлар асосида таълим олмаган.

    Шу сабабли 2023 йилда ўтказиладиган ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхатида янги дарсликлар келтирилмаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates