Фукусимада радиация оқиши аниқланди

    Япониянинг «Фукусима-1» АЭСнинг радиоактив чиқинди сақланадиган омборида гель кўринишидаги радиатив масса топилди.

    Компаниянинг маълумот беришича, бу ердаги контейнерлардан бири коррозияга учрагани сабабли, чиқинди сизиб чиққан. Айни пайтда АЭС ҳудудидаги ўлчов пунктлари радиациянинг юқори даражаси ҳақида хабар бермади. Компания бу ҳақда маълумот тўпламоқда.

    2011 йилнинг 11 мартида Тинч океанининг Токиога яқин ҳудудида 9 балли ерости силкинишлари содир бўлган эди. Унинг оқибатида «Фукусима-1» АЭСда авария юзага келган. АЭС зилзила ҳақида огоҳлантириш олиши билан ядро реакторларини ўчириб, фавқулодда совитиш тизимларини ишга туширган, аммо 15 метрли тўлқин станция тўсиқларини бузиб юборган ва бир қатор портлашлар ва радиоактив материалларнинг чиқиб кетишига олиб келган.

    Аварияга максимал 7 даража берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates