Фуқаро уй-жойига нисбатан иккита солиқ ҳисоби юритилаётганлигини билиб қолди

    Мамлакатимизда 15 декабр 2022 1008

    Шундан сўнг ушбу муаммони бартараф этишни сўраб адлия бўлимига мурожаат қилди.

    Пахтачи туман адлия бўлимига туманнинг «Ободон» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Холиқовдан келиб тушган мурожаат бошқаларидан тубдан фарқ қилади.

    Нега дейсизми? Фуқаро уй-жойига нисбатан иккита солиқ ҳисоби юритилаётганлигини билиб қолган. Шундан сўнг ушбу муаммони бартараф этишни сўраб адлия бўлимига мурожаат қилган.

    Туман адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш давомида маълум бўлишича, фуқаронинг ҳозирги кунда эгалик қилаётган уй-жойи унинг марҳум қариндоши Ж.И. томонидан қурилган.

    Пахтачи туман маъмурий судининг 2020 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Кадастрлар палатаси туман филиалининг «Ж.И.нинг мазкур уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш» тўғрисидаги далолатномаси ҳақиқий эмас, деб топилган.

    Шундай бўлсада, филиал ходимлари эътиборсизлиги сабабли марҳум Ж.И.нинг мазкур уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан чиқарилмасдан қолган. Оқибатда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан фуқарога ортиқча солиқ тўлови бўйича расмий огоҳлантириш хати юборилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Кадастрлар палатаси туман филиали ҳамда туман ДСИга расмий хат юборилиши натижасида марҳум Ж.И.га тегишли уй-жойнинг кадастр рақами филиал маълумотлар базасидан чиқарилди ҳамда фуқаронинг мазкур кўчмас мулкига нисбатан ҳисобланган ортиқча солиқ тўлови бекор қилинди. Шу тариқа яна бир фуқаронинг қонуний манфаатлари тикланди.

    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates