Учрашувда Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, устувор йўналишларда дастур ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
М.Мередит USAIDнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари қайд этилди.
Режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.