Фурқат Сидиқов Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири, таълим давлат вазири билан учрашди

    Деҳлида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири, таълим давлат вазири Ражкумар Ранжан Сингх билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ҳиндистон вакили давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги даражасини юқори баҳолади ҳамда ўзаро алоқалар жадал ривож топаётганини алоҳида таъкидлади.

    Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги истиқболлари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган фаол мулоқоти натижасида икки томонлама муносабатларда эришилган янги динамика мамнуният билан қайд этилди.

    Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Учрашувда маданият ва санъат соҳаларида қўшма тадбирлар ўтказиш муҳимлиги, бу эса икки халқ ўртасидаги ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates