Фурқат Сидиқов Саудия Арабистони Элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 6 октябр 2022 1292

    2022 йил 5 октябрда куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.

    Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон–Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтириш ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари бўйича вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.

    Учрашувда, шунингдек, айрим минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates