Футбол мутахассиси Баҳодир Давлатов вафот этди

    Узоқ йиллар давомида турли жамоаларда мураббийлик қилган, Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган мутахассис Баҳодир Давлатов 60 ёшида оламдан ўтди.

    Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

    Баҳодир Бойжонович Давлатов 1964 йилнинг 15 июль куни Сирдарё вилояти Янгиер туманида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида 1981-1991 йиллар оралиғида Сирдарёнинг «Янгиер» клуби сафида ҳимоячи позициясида тўп сурган.

    Баҳодир Давлатов футболчилик фаолиятини якунлагач, Тошкент вилоятининг «Металлург» клуби мураббийлар штаби аъзоси сифатида фаолият юрган.

    Маълумот учун, Баҳодир Давлатов 2011 йилда Мексика майдонларида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобур Давлатовнинг отаси ҳисобланади.

    Баҳодир Давлатовнинг акаси Баҳром Давлатов ҳам собиқ профессионал футболчи ҳисобланиб, фаолияти давомида Муборакнинг «Машъал», Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» клубида юқори лавозимларда фаолият юритган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates