Футзал: Эронга ютқаздик

    Навбатдаги баҳс эртага

    Шу кунларда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Эронда сафарда бўлиб турибди. Улар кеча шу мамлакат термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишди ва 5:3 ҳисобида ютқазишди. Айтиб ўтиш жоизки, футзалчиларимиз аввалига 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

    Жамоалар эртага яна бир бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.