Галактикада “ёнилғи қуйиш шоҳобчалари” аниқланди

    АҚШнинг Аризона штати университети фазогирлари жамоаси галактика атрофида “ёнилғи қуйиш шоҳобчалари”ни аниқлашга муваффақ бўлди. Улар газлардан иборат бўлиб, янги юлдузлар ҳамда сайёравий тизимлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

    Тадқиқотлар Astrophysical Journal нашрида, университет сайтида эълон қилинди. Кўплаб галактикалар янги материалларнинг тўпланиши ҳамда улардан юлдузлар ҳосил бўлиши орқали кенгайиб бориши илм-фанда ўз исботини топган. Бироқ бу материаллар қаердан олиниши номаълум эди.

    Тадқиқотлар галактика атрофини ёнилғи манбалари қамраб олганини тасдиқлади. Олимлар айнан мана шу манбалардаги ёнилғининг галактикага ўтиб қолиши натижасида янги юлдузлар ва сайёралар ҳосил бўлади, деб ҳисобламоқда, дейилади rg.ru сайтида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates