Ушбу қарор ўзбекистонлик мутахассиснинг дунё бўйлаб маданий мерос ва замонавий санъатни тарғиб этиш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси, шунингдек халқимизнинг бой тарихини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга йўналтирилган ташаббуслари эътирофидир.

Умуман, Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси Ўзбекистоннинг халқаро маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали соҳани ривожлантиришга қаратилган глобал ташаббусларни амалга оширишда кучайиб бораётган роли рамзига айланди.







