Самарқанд энди расман Бош конференциянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди.
«Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.
Бу ижодий индустриянинг машаққатли меҳнати, халқ дипломатияси ва энг юқори даражадаги келишувлар самарасидир. Бу – жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимиз очиқлиги, ўзига хос анъаналари ва маданий мероси, бой тарихи, мусиқаси, адабиётига катта қизиқиши билан қараётганидан далолат.
Биз маданият ва санъат воситасида мамлакатимизни халқаро майдонда тарғиб этмоқдамиз, дунё аҳлига янада яқинлаштирмоқдамиз. Бу алоқалар бевосита иқтисодий натижаларга уланиб, қўшма лойиҳалар ва умумий ғояларга айланмоқда», — деб ёзди маросимда иштирок этган Саида Мирзиёева.