Анжуман давомида ташкилот кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Хусусан:
- ёшлар сиёсати ривожланиши;
- давлатлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
- барқарор ривожланиш;
- инклюзивлик масалалари кун тартибидан ўрин олган.
Йиғилишни ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси этиб сайланди.
У ўз нутқида кенгаш кун тартиби мазмунан бой эканини ҳамда ЮНЕСКО фаолияти учун муҳим йўналишларни ўз ичига олганини таъкидлади.







