Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейед Ризо Солеҳи Амири билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Эрон томони сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, Президент Масъуд Пезешкиён мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди.

    Сейед Ризо Солеҳи Амирининг қайд этишича, Эрон Президенти туризм соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро сайёҳлар сонини ошириш каби масалаларни алоқаларни тараққий эттиришда муҳим деб билади.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон-Эрон қўшма туризм қўмитасини тузиш ҳамда ЮНЕСКО доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида Эрон томони Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакилларини жорий йил 11-14 февраль кунлари Теҳронда ўтказилиши режалаштирилган 18-халқаро туризм кўргазмасига таклиф этди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates