Газ қуйиш шохобчаларида «UGaz» тизими ишга туширилди

    Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларидаги (АГТКШ) жараённи реал вақт режимида қайд этиб борадиган «UGaz» тизими жорий этилди.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

    Таъкидланишича, UGaz тизими:

    • қўлда ҳисоб-китоб олиб бориш заруратини камайтиради;
    • ноқонуний ҳолатларнинг олдини олади;
    • жараён шаффофлигини таъминлайди;
    • истеъмолчилар учун хавфсизлик даражасини оширади.

    Автомобиль ГҚШга кирган вақтда унинг техник кўрикдан ўтгани автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса, тизим операторга хабар беради. Шунингдек, ёнилғи тури мос келмаган ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, тизим операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради. Бу орқали АГТШК, ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлиги таъминланади, дейилади хабарда.

    Автомашина газ қуйиш шохобчасига кирганда унинг техник кўрикдан ўтганлиги автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса — тизим операторга хабар беради.

    Шунингдек, агар ёқилғи тури мос келмаса ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тизим бу ҳақда ҳам операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради. АГТШК, ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлайди.

    Тизим орқали табиий газни сотиш жараёнларининг шаффофлиги таъминланади. Яъни, газ қуйиш шохобчаси қабул қилиб олаётган газ ҳажмларининг аниқ ҳисоб-китоби юритилади. Бу эса, шохобчаларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, АГТКШларидаги ҳар бир газ тўлдириш колонкаси ва ундаги ходим фаолияти онлайн назорат қилинади.

    Бунда, АГТКШ ходимларининг барча хизмат кўрсатиш жараёнлари манфаатдор вазирлик ва идоралар (Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, Электрон ҳукумат тизимлари, «Энергоназорат» платформаси ва OneID) билан интеграция қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates