Газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

    Ўзганинг ишончига кириб, нотурар бино учун газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган собиқ газ устаси ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "Сергелитумангаз" газ таъминоти бўлими собиқ чилангари О.С. (муқаддам судланган) фуқаро А.И.нинг ишончига кириб, унинг Сергели туманидаги нотурар биноси учун танишлари ёрдамида газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича тегишли рухсатнома тайёрлаб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 221 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates