Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 07 август куни соат 05:20 ларда Чилонзор тумани Заргарлик-Ширин кўчалари чорраҳасида "Malibu-2" русумли автомашинаси ҳамда "Nexia-1" русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида "Nexia-1" русумли автомашина ҳайдовчиси ва "Malibu-2" русумли автомашина йўловчиси тан жароҳат олган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.