Ўзбекистон Россиянинг олис ҳудудларидан сайёҳларни жалб этади

    Жорий йил 7 августда Хабаровск шаҳрида навбатдаги «Роад шоw» туризм тадбири бўлиб ўтди.

    Тадбирдан кўзланган мақсад Россияда Ўзбекистон туризм йилини оммалаштириш, ҳамда Россиянинг олис ҳудудларида юртимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш ва сайёҳлар сонини оширишдир.

    Тадбирда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хабаровск ўлкаси ҳукумат раиси ўринбосари Алексей Дубов ва Туризм вазири Александр Карев билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор жойлари, тарихий шаҳарлари ҳамда янги очилган туризм манзиллари тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот берилди.

    «Роад шоw»да иштирок этган Ўзбекистон ва Россия туризм соҳаси вакиллари учун Б2Б ва Б2Г учрашувлари ташкил этилди, унда туризм операторлари ва ҳокимият органлари ўртасида муҳим ҳамкорлик келишувларига эришилди.

    Тадбир иштирокчилари ишбилармонлик дастуридан ташқари ўзбек ошхонасининг турли таомлари ва Ўзбекистоннинг бой маданияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates