Гендер тенгликка эришиш стратегияси ижроси муҳокама этилди

    Жорий йил 6 июнда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари Қўмитаси томонидан сенаторлар, Қўмита экспертлари гуруҳи аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросининг бориши муҳокама этилди.

    Даставвал гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди.

    Қайд этилганидек, сиёсий партиялар томонидан “Сиёсатчи аёллар” тўғрисида 100га яқин медиа маҳсулотлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали ёритилган, шунингдек, партияларнинг ижтимоий-сиёсий нашрлари (газета, журнал) орқали гендер тенглик мавзусига оид 300 дан ортиқ материаллар чоп этилган.

    Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 30 фоизга етказиш мақсадида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастурига мувофиқ 53 нафар тингловчи хотин-қиз ўқитилиб, Миллий кадрлар захирасига киритилган.

    Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари томонидан меҳнат жамоаларида зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли семинар-тренинглар ташкил этилиб, жами 2 мингдан зиёд иштирокчи қамраб олинди.

    Хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган 10 962 та тарқатма материаллар, 398 та видеороликлар тайёрланган, шунингдек, маҳалла, таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларда 10 000 дан ортиқ учрашув, давра суҳбатлари ўтказилган.

    Сенаторлар томонидан Гендер тенгликка эришиш стратегиясида белгилаб берилган вазифалар, чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда бу борадаги ишларни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Муҳокама жараёнида ўз вақтида бажарилмаётган айрим вазифалар ижросига эътибор қаратилиб, вазирлик ва идораларга тегишли тавсиялар берилди.

    Хусусан, барча давлат органларидаги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича Маслаҳат кенгашлари аъзоларини алоҳида дастур асосида ўқитиш, гендер стереотипларни бартараф этишга қаратилган видео ва аудио материалларни оммабоп ижтимоий тармоқлар ва блогларда кенг тарғиб этиш, давлат бошқаруви органлари меҳнат жамоаларида зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича қисқа муддатли ўқувлар қамровини кенгайтириш зарурлиги айтиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

    Муҳокама якунида Қўмитанинг билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган қарори қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates