Олимлар "В" гепатитини “молекуляр қайчи” технологиясидан фойдаланган ҳолда даволаш усулини такомиллаштирди.
Тадқиқотчилар жамоаси молекуляр усуллардан фойдаланган ҳолда анъанавий дорилар аниқлай олмайдиган вируснинг ёпиқ, думалоқ ДНКсига қаратилган CRISPR/Cas9 тизимини ишлаб чиқишди. Шундан сўнг мутахассислар уни сунъий шароитда – инсон ҳужайрасида синаб кўрди.
Тажриба шуни кўрсатдики, “молекуляр қайчи” тегишли ДНК молекулаларининг 98 фоиздан кўпроғини бартараф этади, CRISPR/Cas9 комплексининг ўзи эса бир кунда парчаланади. Олимлар бу инсон организмга татбиқ этилса, одам ДНКининг мўлжалланмаган жойларига зарар етказа олмайди, деган хулосага келишди, дейилади 1tv.ru сайтида.









