Германия билан экология соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Жумладан, Ўзбекистон ва Германия ўртасида «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси, шишани қайта ишлаш инновацион тизимини жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаси, қайта ишлаш заводи қуриш, шунингдек, Миллий иқлим маркази билан ҳамкорликда амалга ошириладиган масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

    Шунингдек, Ўзбекистон томони Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)да немис тили ўқув дастурларини жорий этиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ва Германия университетлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашув якунида келгусида аниқ лойиҳа ва ташаббуслар учун асос бўладиган ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди. Қайд этиш жоизки, келгусида асосий эътибор экологик таълимни ривожлантириш, илғор тажриба ва технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби жиҳатларга қаратилади, деб хабар беради Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates